Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Корея президенти Ким Чен Иннинг синглиси билан учрашув ўтказди
Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин шанба куни Шимолий Корея делегацияси билан учрашди. КХДР делегациясига давлатнинг расмий раҳбари, Шимолий Корея Юқори йиғилиши президиуми раиси Ким Ён Нам раҳбарлик қилмоқда, делегация таркибидан эса Ким Чен Иннинг синглиси Ким Ё Чжон жой олган, деб хабар бермоқда Рёнхап агентлиги.
Делегация Корея уруши якунланганидан бери энг юқори даражадагига айланди. Шунингдек, тарихда илк бор КХДР етакчиси оиласининг аъзоси Жанубий Кореяга келди.
Жанубий Корея раҳбари КХДР делегациясини президентлик саройида қабул қилди. Томонлар бир-бирининг қўлини сиққан. Саройга таклиф этилган делегация таркибида тинч бирлашув бўйича қўмита раиси Ли Сон Гвон ҳамда жисмоний тарбия ва спорт ишлари бўйича давлат қўмитаси раиси Чве Хви ҳам бор.
Томонлар учрашувдан сўнг тушликка йўл олишади.
Делегация Жанубий Кореяга жума куни келди, Пёнгчангдаги Олимпиаданинг очилиш маросимида қатнашди, сўнг кечки овқатга таклиф этилди. Якшанба куни делегация ўз ташрифини якунлайди ва ватанига жўнаб кетади.
Мавзуга оид
20:27 / 09.06.2026
Си Жинпинг Пхенянда: Хитой ва КХДР муносабатларни «янги чўққилар»га олиб чиқмоқда
13:32 / 14.05.2026
Кореяга ишга юборишдаги йирик схема: Kun.uz бу ҳақда уч йил олдин бонг урган эди
20:18 / 11.05.2026
Ким Чен Ин ўзи ўлдирилган тақдирда, ядровий зарба билан қасос олишни буюрди
19:26 / 06.05.2026