Жаҳон | 13:04 / 12.02.2018
34941
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Владимир Путинга ҳамдардлик изҳор этди

Фото: РИА "Новости"

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россиянинг Москва вилоятида Ан-148 самолёти ҳалокати оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга ҳамдардлик изҳор этди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълумот ўрнида: «Саратов авиалиниялари» компаниясининг Москвадан Орскка йўл олган Ан-148 йўловчи самолёти пойтахт вилоятида ҳалокатга учради. Ҳаво кемаси бортида 71 киши — 65 йўловчи ва 6 нафар экипаж аъзоси бўлган.

Самолётдагиларнинг ҳеч бири фалокатдан омон қолмаган. 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид