Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Венесуэла БМТда овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум қилинди
Фото: REUTERS/Juan Medina
БМТ нормаларига мувофиқ, Венесуэла БМТ Бош ассамблеяси доирасида қарзлари туфайли овоз бериш ҳуқуқидан вақтинчалик маҳрум этилди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар тарқатди.
Венесуэладан ташқари, 2018 йил январь ойи охирига келиб қарздорлар рўйхатидан Марказий Африка Республикаси, Доминика, Экваториал Гвинея, Гренада, Ливия, Суринам ва Яман ҳам жой олган.
Венесуэла 2017 йилда ҳам БМТда овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум этилганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Венесуэлада инфляция 4000 фоиздан ошиб кетганди.
Мавзуга оид
08:31
БМТ банкротлик хавфига дуч келмоқда — WSJ
12:39 / 30.05.2026
Исроил ва Россия кучлари можаро зоналаридаги жинсий зўравонлик учун БМТ қора рўйхатига киритилди
08:22 / 26.05.2026
БМТ статистикаси: қайси давлатларда ўлим даражаси юқори?
08:25 / 25.05.2026