Жаҳон | 17:43 / 14.02.2018
5151
1 дақиқада ўқилади

Саудия Арабистони Ироқни тиклашга 1,5 млрд доллар ажратади

Фото: AP

Саудия Арабистони Ироқни тиклашга 1,5 млрд АҚШ доллари ажратишга тайёр. Бу ҳақда подшоҳлик ТИВ раҳбари Одил ал-Жубайр Ал-Кувайтдаги Ироқни тиклаш бўйича халқаро анжуманда маълум қилди.

"Саудия Арабистони Ироқни тиклаш ва подшоҳликдан Ироққа экспортни молиялаштириш учун 1,5 млрд доллар ажратади", - дея айтиб ўтди ал-Жубайр.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ироқни тиклаш тахминан қанчага тушиши маълум қилинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид