Ўзбекистон | 00:33 / 15.02.2018
122260
2 дақиқада ўқилади

Ички ишлар тизимида янги лавозимлар жорий қилинди

Фото: Kun.uz

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Тошкент шаҳрида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида” қарорига мувофиқ, Ички ишлар тизимида янги лавозимлар жорий қилинди. 

1.    Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари – Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси (кейинги ўринларда – Бош бошқарма) бошлиғи. Унга жамоат тартибини самарали сақлашни, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишни таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳрининг барча ички ишлар органлари фаолиятини, шу жумладан, бириктирилган куч ва воситаларни мувофиқлаштириш ҳуқуқи берилади;
2.    Бош бошқарма бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари – профилактика инспекторларининг, энг аввало, вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасидаги самарали фаолиятини ташкил этиш, ушбу йўналишда барча соҳавий хизматларнинг ўзаро мувофиқлашган ҳамкорлигини таъминлаш учун жавобгар;
3.    Мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғининг маслаҳатчиси – жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида катта амалий иш тажрибасига ҳамда ушбу органлар тизимида обрў ва ҳурматга эга бўлган ички ишлар органларининг пенсионерлари орасидан жамоатчилик асосида жамланади ва унга тўланаётган пенсиясининг 30 фоизи миқдорида бюджет маблағлари ҳисобидан ойлик устама ҳақ белгиланади.

Мавзуга оид