Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода балиқчилик ривожига 100 млрд сўм ажратилади
Шавкат Мирзиёев Бухоро туманидаги “Бухоробалиқсаноат” масъулияти чекланган жамиятида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди, деб хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.
Президент халқ дастурхони тўкинлигини таъминлаш, озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш масалаларига доимий эътибор қаратмоқда. Ҳудудларнинг бу борадаги имкониятларини оқилона ишга солиш орқали маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми оширилмоқда.
“Бухоробалиқсаноат” томонидан ташкил этилган балиқ етиштириш ва уни қайта ишлаш лойиҳаси аҳолини ушбу тансиқ маҳсулот билан таъминлашга хизмат қилади. Бу халқимиз рационини кенгайтириш, саломатлигини мустаҳкамлаш билан бирга гўшт нархини арзонлаштириш имконини беради.
Қўшимча ер ажратилиши ва замонавий технологиялар жорий этилиши натижасида корхона қуввати янада кенгаяди. Чавоқ етиштириш, балиқ гўштини дудлаш, озуқа ишлаб чиқариш, соҳадаги хўжаликларга хизмат кўрсатиш йўлга қўйилади. Йигирмадан ортиқ иш ўрни яратилади.
Президент Бухорода табиий кўллар кўплиги, уларда балиқ етиштиришни янада кўпайтириш мумкинлигини таъкидлади. Бухоро вилоятида бу соҳани ривожлантиришга яна 100 миллиард сўм ажратиш, мутахассислар тайёрлаш бўйича кўрсатма берди.
Мавзуга оид
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
17:38 / 11.06.2026
Президент ҳузурида балиқчилик тармоғини ривожлантириш чоралари муҳокама қилинди
12:10 / 27.05.2026
Бухорода ЙТҲ содир қилган ҳайдовчи 10 суткага қамалди
18:54 / 26.05.2026