Ўзбекистон | 10:59 / 16.02.2018
17425
2 дақиқада ўқилади

Россиялик генерал-лейтенант Ўзбекистон Қуролли Кучлар академиясига борди

Фото: Мудофаа вазирлиги

2018 йилнинг 15 февралида Россия Федерацияси Марказий ҳарбий округи қўмондони, генерал-лейтенант Александр Лапин бошчилигидаги Россия Федерацияси қуролли кучлари делегацияси Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академиясига ташриф буюрди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг янгиланган Академияси ҳарбий кадрлар тайёрлаш тизимида асосий ўринни эгаллайди, мамлакат ҳарбий илмининг маркази ҳисобланади. Хорижий армиялар билан кенг тажриба алмашиш мақсадида Академия профессор-ўқитувчилар таркиби томонидан етакчи чет эл олий ўқув юртлари билан ўзаро манфаатли ҳарбий ҳамкорлик ташкил этилмоқда.

Фото: Мудофаа вазирлиги

Ташриф чоғида Россия делегацияси вакиллари Академия курсантлари ва тингловчиларининг қизиқтирган саволларига жавоб қайтаришди. Академия профессор-ўқитувчилар таркиби Сурияда халқаро терроризмга қарши курашда Россия Федерациясининг қуролли кучлари тажрибаси билан танишди.

Фото: Мудофаа вазирлиги

Россия Федерацияси қуролли кучлари вакиллари академия тарихи ва тактик, оператив ҳамда стратегик даражада юқори малакали ходимларни тайёрлаш жараёни билан батафсил танишдилар.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид