Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Роман Абрамович Telegram'га 300 млн доллар сармоя киритди
Фото: AP
Россиялик тадбиркор Роман Абрамович Павел Дуров томонидан асос солинган Telegram мессенжери лойиҳасига 300 млн доллар сармоя киритди. Бу ҳақда «Ведомости» газетаси ўз манбаларига асосан хабар бермоқда.
Манбалар маълумотига кўра, Роман Абрамович сармоялар киритишга ҳуқуқ олган илк россияликлардан бири бўлди.
Шунингдек, машҳур мессенжернинг россиялик инвесторига Qiwi компанияси раҳбари Сергей Солонин айланди. Дастлабки маълумотларига кўра, у 17 млн доллар йўналтирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Forbes илк бор Павел Дуровни долларли миллиардер деб атаганди.
Мавзуга оид
15:05
Telegram: хорижий махсус хизматларда ёзишмаларга кириш имкони йўқ
13:09 / 18.02.2026
Telegram блокировкаси фонида: россияликлар Windows билан муаммолардан шикоят қилмоқда
16:45 / 10.02.2026
Россияда Telegram ишлашини «секинлаштириш» бошланди
15:21 / 27.01.2026