Жаҳон | 15:24 / 21.02.2018
6587
1 дақиқада ўқилади

Туркия тажовузкорлигига исталган усул билан қаршилик кўрсатилади – Сурия

Фото: ТАСС

Дамашқ Суриянинг Афринида Туркия тажовузкорлигига исталган усуллар билан қаршилик кўрсатади. Бу ҳақда Суриянинг РФдаги элчиси Риёд Ҳаддад чоршанба, 21 февраль куни баёнот берди.

«Биз исталган усуллар билан қаршилик кўрсатамиз, сабаби бу Сурия халқига қарши тажовузкорлик ҳисобланади», - дея унинг сўзларини келтиради ТАСС.

Суриянинг Афринида 20 январдан бери Туркия қуролли кучларининг «Зайтун новдаси» амалиёти ўтказилмоқда, у курдларнинг ўзини ўзи мудофаа қилиш кучларига қарши қаратилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрдўған Африн яқин вақт ичида ўраб олинишини маълум қилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид