АҚШ КХДРга қарши энг йирик санкциялар пакети ҳақида эълон қилди
АҚШ президенти Дональд Трамп КХДРга қарши тарихдаги энг йирик санкциялар пакетини киритиши ҳақида эълон қилди. Оқ уй президент нутқидан келтирган парчалар шундан далолат бермоқда, дейилади Associated Press'да.
Хусусан, Шимолий Кореянинг 27 ташкилоти, 28 кемаси ва бир жисмоний шахси (жами 56 пункт) санкцияларга учради. Янги чекловлар пакети КХДРнинг ёнилғи етказиш ва нақд пул кўрсаткичларига зарба беради, дея таъкидланади агентликда. КХДРнинг бу ташкилотлари ва кемалари турли ҳудудларда жойлашган - Шимолий Корея, Хитой, Сингапур, Тайван, Ҳонконг, Маршал ороллари, Танзания, Панама ва Комора шулар жумласидандир.
Бу КХДР режимига максимал босим ўтказиш чоралари ва Ким Чен Инни денуклеаризацияга "мажбурлаш" доирасида амалга оширилмоқда.
2018 йил бошида Сеул ва Пхеньян ўртасидаги муносабатларда илиқлик сезилганди. Томонлар Пхёнчхандаги Олимпиадаги КХДРдан амалдорлар ва артистлар делегацияси йўлланишига келишиб олишганди, кейинроқ ХОҚ унда КХДР спортчилари иштирокини ҳам мувофиқлаштирди. Шу билан бир вақтда Сеул ва Вашингтон Foal Eagle ва Key Resolve ҳарбий машғулотлари санасини кечиктиришди.
Мавзуга оид
20:56
Европа Иттифоқи Молдова бўйича санкциялар рўйхатини кенгайтирди
20:20
АҚШдаги ядровий объектлар ва авиабазалар устидан сирли дронлар учиб ўтишни бошлади
16:10
АҚШ РФ ва ХХРни ASEAN давлатлари баёнотини блоклашда айблади
10:09