Жаҳон | 00:52 / 06.03.2018
7036
1 дақиқада ўқилади

Норвегияда НУЖга ўхшаш меҳмонхона очилади

Фото: Snøhetta

Норвегияда ноодатий шаклдаги, номаълум учар жисмга ўхшаш, Свартисен музлигига манзаралар очилувчи меҳмонхона очилади. Бу ҳақда лойиҳа сайтида маълум қилинган.

У Powerhouse энергия тежовчи стандартлари бўйича лойиҳаланган ва Қутб доираси ортида жойлашган илк меҳмонхона бўлади. Меҳмонхона Арктик фьорд сувларида Свартисен музлиги этагида қурилмоқда.

Ушбу меҳмонхона бошқа замонавий меҳмонхоналарга қараганда 85 фоиз камроқ электр истеъмол қилади. Қуёш энергияси меҳмонхонанинг ўзига ҳам, унинг қурилиши учун ҳам етади. Меҳмонхона ёғоч қозиқларда туради.  

Меҳмонхонанинг думалоқ шакли ва ойнавандлиги фьордга манзарали кўринишни таъминлайди. Меҳмонхона 2021 йилда очилиши режалаштирилган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид