Пневматик пистолетларни олиб юриш учун рухсат керакми?
Ўзбекистонда пневматик қурол олиб юриш учун махсус рухсат талаб этилмайди. ХПКнинг навбатдаги сессиясида шу ҳақда маълум қилинди.
Халқаро Пресс клубнинг 7 март куни бўлиб ўтган навбатдаги сессиясида ИИВ юқори лавозимли мулозимлари иштирок этди. Унда журналистлардан бири Ўзбекистонда пневматик қурол олиб юриш қонун билан тартибга солинганига қизиқди. Бу саволга Жамоат тартибини қўриқлаш бошқармасининг рухсат бериш бўлими бошлиғи Тешабоев жавоб берди.
“Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ, рухсат бериш тизими фақатгина ўқотар қуролларга нисбатан жорий қилинган. Олий суднинг 1996 йилдаги Пленумида ҳар қандай калибр ва кучдаги пневматик пистолет ёки бошқа турдаги пневматик қурол ўқотар қурол ҳисобланмайди, деган хулосага келинган. Шунга биноан, пневматик пистолет олиб юриш қонун билан тартибга солинмагани туфайли ноқонуний ҳисобланмайди”, - деди Тешабоев.
ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Қутбиддин Бурҳонов айни саволга аниқ ва лўнда қўшимча қилиб, “Ўзбекистонда пневматик қуролни олиб юриш учун ҳеч қандай рухсат керак эмас”лигини билдирди.
Мавзуга оид
17:34 / 04.09.2024
Ўндан ортиқ давлатнинг полиция олий ўқув юртлари раҳбарлари Тошкентда йиғилди – фото
11:40 / 23.08.2024
Жиззахда соқол қўйган 22 ёшли фуқаро маъмурий жавобгарликка тортилди
13:30 / 20.08.2024
Тошкент пропискаси ҳақидаги қонун бекор қилинади
12:01 / 23.07.2024