Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой юанни жаҳон валютасига айлантирмоқчи
Хитой ҳукумати қисман ўз молиявий бозорини очиш ҳисобига аста-секинлик билан юаннинг халқаро миқёсдаги нуфузини оширишга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақида Хитой халқ банки раҳбари Чжоу Сяочуань матбуот анжуманида маълум қилди.
"Юаннинг халқаро миқёсдаги нуфузини ошириш жараёнида ҳозирда уни савдо ва сармояларда қўллаш имконини берувчи етарлича чора-тадбирлар қабул қилинди. Бундан ташқари, юань SDR валюталари саватига киритилган. Асосий чоралар кўриб бўлинган", - деди Чжоу Сяочуань.
Унинг сўзларига кўра, жаҳон бозори иштирокчилари ҳисоблашишда юанга ўтиши учун етарлича вақт керак бўлади. Бироқ Хитой юаннинг қадрини ошириш учун зарур бўлган барча чораларни кўради. "Биз ҳеч кимни мажбурлай олмаймиз, қарорлар шахсий нуқтаи назардан келиб чиқиб қабул қилинади", - дея таъкидлади Халқ банки раҳбари.
Халқаро валюта фонди 2015 йилнинг ноябрида 2016 йилнинг 1 октябридан юанни SDR саватига қўшишга доир қарорни қабул қилганди. Унга қадар доллар, евро, фунт стерлинг ва иена ушбу саватдан ўрин олган.
Мавзуга оид
18:38 / 26.06.2026
Пекиндаги энг баланд бинога енгил моторли самолёт урилди
20:44 / 24.06.2026
Хитойнинг LineShine суперкомпютери дунёдаги энг кучли деб топилди
11:22 / 23.06.2026
UzXCMG давлат улушини сотиш бўйича Хитой компанияси билан ҳамкорлик қилинади
22:32 / 17.06.2026