Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Кореяда КХДРга алоқадор махсус комиссия тузилди
Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин президент маъмурияти бошлиғи Им Чжон Сокни КХДР етакчиси Ким Чен Ин билан учрашувини ташкиллаштириш масаласига масъул бўлган комиссия раҳбари этиб тайинлайди. Бу ҳақда Рёнхап агентлиги президент матбуот котибига асосан хабар бермоқда.
"Қўмитанинг асосий вазифаси – апрель саммитида реал келишувга эришиш", - дея айтиб ўтди амалдор.
Бундан ташқари, президент АҚШ етакчиси Дональд Трамп ва КХДР раҳбари Ким Чен Иннинг учрашуви бўйича эришилган келишувни маъқуллади.
"Майдаги учрашув тарихий воқеага айланади, у Корея ярим оролидаги тинчликни реал ҳолатга келтиради. Агарда президент Трамп ва раис Ким Кореялараро саммитдан сўнг учрашса, Корея ярим оролини ядро қуролидан холи ҳудудга айлантириш бўйича тўғри йўл танланади", - дея президентнинг сўзларини келтиради агентлик.
Мавзуга оид
20:27 / 09.06.2026
Си Жинпинг Пхенянда: Хитой ва КХДР муносабатларни «янги чўққилар»га олиб чиқмоқда
13:32 / 14.05.2026
Кореяга ишга юборишдаги йирик схема: Kun.uz бу ҳақда уч йил олдин бонг урган эди
20:18 / 11.05.2026
Ким Чен Ин ўзи ўлдирилган тақдирда, ядровий зарба билан қасос олишни буюрди
19:26 / 06.05.2026