Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой парламенти мамлакат ҳукумати янги таркибини тасдиқлади
Бутунхитой халқ вакиллари йиғини биринчи сессияси делегатлари ХХР Давлат кенгаши янги таркибини маъқуллашди.
Давлат кенгаши бош вазири биринчи ўринбосари лавозимини Шангҳай партия қўмитаси собиқ раҳбари Хань Чжэн эгаллади. Шунингдек, ҳукумат раҳбарининг бошқа ўринбосарларига: МҚ Ягона фронт бўлими собиқ бошлиғи Сунь Чуньлань, Гуандун провинцияси партия қўмитаси собиқ раҳбари Ху Чуньхуа ва ХХР раиси Си Цзиньпиннинг иқтисодиёт бўйича етакчи маслаҳатчиси Лю Хэ айланди.
ХХР Давлат кенгаши аъзоларига Ван Юн, ташқи ишлар вазири Ван И, мудофаа вазири Вэй Фэнхэ, Давлат кенгаши котиби Сяо Цзе ва жамоат хавфсизлиги вазири Чжао Кэчжи айланди.
Хитой Халқ банкига 16 йил давомида раҳбарлик қилган Чжоу Сяочуань Давлат кенгашидаги ўзгаришлар туфайли ўз лавозимини тарк этди. Энди бу вазифани унинг собиқ ўринбосари И Ган бажаради.
Аввалроқ Хитой парламенти Давлат кенгашининг кенг кўламли ислоҳотини маъқуллаганди. Ҳукумат янги таркиби вазирлик даражасидаги 26 маҳкамага эга, яна тўрт маҳкаманинг тузилмаси ҳамда вазифалари оптималлаштирилди. Назорат-тафтиш бошқармасига яна Ху Цзэцзюнь раҳбар бўлди, янги кабинетда Ривожланиш ва ислоҳот бўйича давлат қўмитаси раиси лавозимини Хэ Лифэн ўз қўлида сақлаб қолди. Чжун Шань тижорат вазири бўлиб қолди.
Чэнь Баошэн таълим вазири бўлган бўлса, мамлакат Илм-фан ва техника вазирлигига Ван Чжиган раҳбар этиб тайинланди. Саноат ва ахборотлаштириш билан Мяо Вэй шуғулланади, Фу Чжэнхуа адлия вазирига айланди, Хитой меҳнат ресурслари ва ижтимоий таъминот вазирлигига Чжан Цзинань раҳбар бўлди. Миллатлар иши бўйича давлат қўмитаси раислигига Багатур тайинланди.
Мавзуга оид
18:38 / 26.06.2026
Пекиндаги энг баланд бинога енгил моторли самолёт урилди
20:44 / 24.06.2026
Хитойнинг LineShine суперкомпютери дунёдаги энг кучли деб топилди
11:22 / 23.06.2026
UzXCMG давлат улушини сотиш бўйича Хитой компанияси билан ҳамкорлик қилинади
22:32 / 17.06.2026