Жаҳон | 16:00 / 19.03.2018
22105
1 дақиқада ўқилади

Скрипаль иши. Яна бир давлат россиялик дипломатларни чиқариб юборишга яқин

Фото: Depositphotos

Польша ҳукумати канцелярияси раҳбари Михал Дворчикнинг маълум қилишича, мамлакат расмийлари Буюк Британияда ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипалнинг заҳарланиши бўйича иш туфайли россиялик дипломатларни мамлакатдан чиқариб юборишлари мумкин.

Бу ҳақда у Zet радиостанцияси эфирида айтиб ўтди.

«Биз биламизки, Буюк Британия россиялик дипломатларни чиқариб юборди, шунинг учун бундай турдаги санкциялар ҳам эътиборга олиниши керак. Шунингдек, биз иқтисодий санкциялар, қатор бошқа ташаббуслар ҳақида ҳам гапирмоқдамиз», - дея унинг сўзларини келтиради ТАСС.

Бундан ташқари, унинг қўшимча қилишича, яқин вақт ичида ЕИ ва НАТО давлатларининг камида бир қисми Буюк Британияда рўй берган ҳодисага умумий реакцияни аниқлаштириб олади.

Аввалроқ Британия Россиянинг сўнгги қарори туфайли хавфсизлик бўйича миллий кенгашни чақириши хабар қилинганди.

Мавзуга оид