Жаҳон | 16:20 / 23.03.2018
4667
1 дақиқада ўқилади

Саркозининг адвокати ваъда берди

Фото: Reuters

Франция собиқ президенти Николя Саркозининг адвокати Тьерри Эрзог сўзларига кўра, суд қарори билан ҳимояси остидаги шахсга нисбатан қўйилган чекловлар юзасидан шикоят беради. Бу ҳақда RTL хабар қилмоқда.

«Мен суд назорати бўйича шикоят аризаси билан чиқаман», - дея айтиб ўтди Эрзог.

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, Саркози айбсиз эканини исботлаб беради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саркози Қаззофий «тўдаси» билан курашишга ваъда берганди. Николя Саркозининг маълум қилишича, Ливия собиқ етакчиси Муаммар Қаззофий «тўдаси» билан курашишни мўлжалламоқда. Унинг билдиришича, айнан улар ўзини коррупцияда айблашди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид