Жаҳон | 13:24 / 26.03.2018
8708
1 дақиқада ўқилади

АҚШ: Хитой билан савдо урушидан қўрқмаймиз

Фото: Reuters

АҚШ молия вазири Стивен Мнучиннинг маълум қилишича, Вашингтон Хитой билан юз берадиган савдо урушидан қўрқмайди. Бу ҳақда Fox News хабар бермоқда.

«Биз божлар билан боғлиқ ишларни давом эттириш ниятидамиз, бунинг устида ишлаяпмиз. АҚШ президенти Дональд Трамп айтганидек, биз савдо урушидан қўрқмаймиз», - дея айтиб ўтди Мнучин.

Шунингдек унинг қўшимча қилишича, АҚШ икки мамлакат ўртасидаги савдода Америка томони дефицитини камайтиришга эришмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой Тижорат вазирлиги АҚШни пўлат ва алюминийга янги божлар бўйича Пекин ташвишига сабаб бўлаётган ҳолатларни тезроқ эътиборга олиш ҳамда бу борадаги қарама-қаршиликка ечим топишга чақирганди.

Мавзуга оид