Жаҳон | 17:04 / 27.03.2018
44091
2 дақиқада ўқилади

Сергей Лавров: Москва Ғарб давлатларининг сурбетлигига жавоб қайтаради

Фото: KUN.UZ

Россия Ғарб мамлакатлари сурбетлигига чидаб турмайди ва дипломатларнинг чиқариб юборилишига жавоб қайтаради. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Афғонистон бўйича Тошкент конференцияси доирасида маълум қилди.

"Жавоб қайтарамиз, хавотир олманг, - дея таъкидлаб ўтди Лавров ТАСС саволига жавоб қайтариб. – Сабаби бундай сурбетликка ҳеч ким чидаб тура олмаган бўларди. Биз ҳам буни қилмаймиз".

"Хулоса шундан иборатки, биз замонавий дунёда, замонавий Европада мустақил давлатлар жуда кам қолаётгани ҳақида таъкидлаб ўтиб, тўғри гапиргандик. Бир ёки икки дипломатдан мамлакатни тарк этиш сўралганида, биз бу жуда катта босим, шантаж натижаси эканини биламиз. У Вашингтоннинг халқаро аренадаги воситасидир. Тереза Мэйнинг ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлия заҳарланиши бўйича иш юзасидан берган баёноти англосаксон, Британия адлия тизимини шунчаки ҳақоратлайди", - дея таъкидлаб ўтди вазир.

Унинг сўзларига кўра, ғарбдаги давлатларнинг бу қарори “ҳукмрон элиталар халқ овозига қулоқ тутиш истагида эмаслигини” англатади. "Менга материалларни кўрсатишди – Германиянинг Welt нашри аҳоли ўртасида сўров ўтказиб, Россияга қарши янги санкциялар жорий этиш ҳақидаги саволни ўртага ташлади. 80 фоиздан ортиғи рад жавобини берди. Шунинг учун тўғридан тўғри демократия механизмларини ҳам кўпроқ қўллаш керак", - дея таъкидлаб ўтди Лавров.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид