3 апрель куни Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи бор
Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 3 апрель куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 8-10, кундузи 21-23 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 0-5, Хоразм вилоятида 2-7, кундузи 12-17 даража илиқ, Устюртда кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 5-10, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Тошкент ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 7-12, кундузи 15-20, айрим жойларда 23-25 даражагача илиқ бўлади.
Самарқанд ва Жиззах вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 7-12, кундузи 15-20, айрим жойларда 23-25 даражагача илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 8-13, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Шамолнинг тезлиги айрим жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 7-12, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Тошкент вилоятининг 2000 метрдан баланд ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Шамолнинг тезлиги баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 2-7, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.