Жаҳон | 13:02 / 05.04.2018
9840
1 дақиқада ўқилади

Жанубий Кореяда ҳарбий самолёт қулади

Фото: AP

Жанубий Корея ҳудудида ҳарбий самолёт қулади, деб хабар бермоқда «Ренхап» агентлиги.

Хабар қилинишича, ҳодиса Кёнсан-Пукто провинциясидаги Чхильгок уездида, Сеулдан 300 километр масофада содир бўлган. Агентлик маълумотларига кўра, самолёт тоғга бориб урилган. Тахминларга кўра, бу қирувчи бўлган.

Аввалроқ «Ренхап» агентлиги АҚШ ва Жанубий Корея Олимпиада сабабли қолдирилган ҳарбий машғулотларни бошлагани ҳақида хабар берганди. Ахборот агентлигининг маълум қилишича, машғулотларда Жанубий Кореянинг барча қўшин турларидан 300 минг ҳарбий ҳамда 11,5 минг америкалик ҳарбий, АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг Wasp десант кемаси бошчилигидаги кемалари отряди, қисқа масофадан парвоз қилувчи ва вертикал қўнувчи F-35B самолётлари иштирок этмоқда. Таъкидланишича, машғулотлар вақтида Шимолий Кореянинг асабига тегмаслик учун фақат мудофаа воситалари қўлланади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид