Жамият | 08:55 / 06.04.2018
13000
1 дақиқада ўқилади

Андижонлик шахс Россиядаги жинояти учун Ўзбекистонда ушланди

Иллюстратив фото/newkuban.ru

2018 йил 27 март куни Андижон вилояти Шаҳрихон тумани А.Қаҳҳор кўчасида яшовчи, 1994 йилда туғилган С.З. Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида жойлашган нотариус идорасида Қирғизистон Республикаси фуқароси, А.Турғуновга тегишли чет давлатларига чиқиш паспорти ва ҳайдовчилик гувоҳномаларини эгаллаб олиб, воқеа жойидан яширинган. 

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

2018 йил 1 апрель куни у Сергели туманида жойлашган “И.Каримов” номидаги Тошкент халқаро аэропортида ИИБ ходимлари томонидан ушланган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид