Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дуров Telegram'ни Британияда рўйхатдан ўтказгани ҳақидаги хабарни инкор этди
Машҳур Telegram мессенжери асосчиси ва раҳбари Павел Дуров Telegram Open Network Limited компаниясини Буюк Британияда рўйхатдан ўтказди. Британия ҳукумати фирмалар расмий реестри шундан далолат бермоқда.
Ҳужжатларга мувофиқ, фирма 28 февраль куни Лондонда рўйхатдан ўтказилган ва Ватерлоо темир йўл вокзали яқинидани Ватерлоо кўчасида жойлашган. Компаниянинг бош директори сифатида Дуровнинг ўзи қайд этилган. Компаниянинг устав капитали 800 миллион фунт стерлингни ташкил қилади.
РИА "Новости"нинг россиялик ишбилармон Британия фуқаролигини олган ё олмаганлиги ҳақидаги саволга мамлакат ИИВ изоҳ беришдан бош тортди. Бироқ маълум бўлишича, у ерда фирма очиш учун фуқароликка эга бўлиш шарт эмас. Шундай бўлса-да, мамлакатнинг юридик шахслари очиқ реестрида Дуров Буюк Британия фуқароси сифатида қайд этилган.
Бироқ Telegram асосчиси Павел Дуров Буюк Британия фуқаролигини олгани тўғрисидаги хабарларга муносабат билдирди. Павел Дуров TJ билан суҳбатда бу хабарни "фейк" деб атаб, рад этган.
Мавзуга оид
18:39 / 16.06.2026
Ҳиндистонда тиббиёт олийгоҳларига кириш имтиҳонлари пайтида Telegram блокланди
08:36 / 12.05.2026
Telegram орқали алданган бухгалтер фирибгарларга 1 млрд сўм ўтказиб берди
18:35 / 05.05.2026
Telegram’даги тузоқ – Ўзбекистонда Россия-Украина урушига ёлловчи шахслар пайдо бўлмоқда
23:06 / 22.04.2026