Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Роскомнадзор Telegram’ни блоклаб қўйишни талаб қилди
Роскомнадзор бугун Таганский туман судига Telegram мессенжерига киришни тўсиб қўйиш талаби билан ариза йўллади. Бу ҳақда идора хабарида айтилади.
Чоршанба куни идора мессенжер маъмуриятига ФХХга шифрлаш калитларини тақдим этиш учун берган ўн беш кунлик муддат тугади. Telegram’дагилар бу "техник жиҳатдан имконсиз" эканини маълум қилишган. Шу билан бирга, Роскомнадзордан таъкидлашларича, компаниядан расмий жавоб олинмади.
Мессенжер Россияда муаммоларга биринчи марта дуч келаётгани йўқ. 2017 йил июнь ойининг охирида Telegram Роскомнадзорга маълумот тарқатувчи ташкилотлар реестрига киритиш учун маълумот беришдан бош тортгач, блоклаб қўйилишига бир бахя қолди. Бироқ кескин мунозаралардан сўнг у компаниянинг рўйхатдан ўтиш маълумотларини барибир тақдим этди.
Мавзуга оид
18:39 / 16.06.2026
Ҳиндистонда тиббиёт олийгоҳларига кириш имтиҳонлари пайтида Telegram блокланди
08:37 / 04.06.2026
Max мессенджери App Storeʼдан олиб ташланди
08:36 / 12.05.2026
Telegram орқали алданган бухгалтер фирибгарларга 1 млрд сўм ўтказиб берди
18:35 / 05.05.2026