Жамият | 13:42 / 07.04.2018
12274
1 дақиқада ўқилади

Йўловчини автомашинада уриб, воқеа жойидан қочиб кетган ҳайдовчи ушланди

Иллюстратив фото/© Sputnik

Самарқанд туманида жиноят юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Қайд этилишича, 2018 йил 4 апрель куни, номаълум ҳайдовчи автомашинани “Самарқанд-Бухоро” М-37 йўлининг 35-километрида ҳайдаб кетаётиб, пиёда, 1983 йилда туғилган О.Қ.ни уриб юбориб, воқеа жойидан кетиб қолган. Натижада О.Қ. жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. 

Кўрилган чоралар натижасида ушбу йўл-транспорт ҳодисасини Тайлоқ тумани Гулба маҳалласида  яшовчи, 1964 йилда туғилган Н.И. ўзининг “Дамас” русумли автомашинасида содир этганлиги аниқланиб ушланган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид