Озарбойжонда муддатидан илгариги президент сайловлари қизғин ўтиши кутилмоқда
Озарбойжон Марказий сайлов комиссияси (МСК) раҳбари Мазоҳир Панахов 11 апрель куни бўлиб ўтадиган муддатидан илгариги сайловларда иштирок этадиган сайловчилар сони анъанага кўра юқори бўлишини кутаётганини айтди. У "РИА Новости"га берган интервьюсида шундай баёнот берган.
Панаховнинг сўзларига кўра, жамиятда президент сайловларига юқори қизиқиш кузатилмоқда, электорат орасида "маърифатпарварлик ишлари" олиб борилган. Унинг айтишича, 11 партия сайловларни кузатиш учун ўз назоратчиларини рўйхатдан ўтказган.
"Юқорида қайд этилганлардан келиб чиқиб, ўйлайманки, сайловчилар фаоллиги юқори даражада бўлади. Қоидага кўра, президент сайловларида сайловчилар фаоллиги юқори бўлади", - деди Панахов.
2013 йилги давлат раҳбари сайловларида иштирокчилар кўрсаткичи 72 фоиздан ошган, 2008 йилда - 75 фоиз, 2003 йилда эса 62 фоизни ташкил қилган.
Панахов МАК 900 га яқин халқаро ва 60 мингдан зиёд маҳаллий кузатувчиларни рўйхатдан ўтказганини маълум қилди. 21 мамлакатнинг 118 нафар ходими ОАВ вакиллари сифатида рўйхатдан ўтган.
Саккиз киши давлат раҳбари лавозими учун кураш олиб боради: ҳукмрон "Янги Озарбойжон" партияси номзоди, мамлакатнинг амалдаги президенти Илҳом Алиев, "Бутун Озарбойжон халқ фронти" партиясидан Гудрат Гасангулиев, Озарбойжон социал-демократик партиясидан Араз Ализода, "Миллий тикланиш ҳаракати" партиясидан Фараж Гулиев, "Фронтчилар ташаббус гуруҳи"дан Рози Нуруллаев, "Замонавий Мусават" партиясидан Ҳофиз Гажиев, мустақил иштирокчи Зоҳид Оруж, Озарбойжон Демократик партиясидан Сардор Мамедов.
Мавзуга оид
12:51 / 03.10.2024
Ўзбекистон ва Озарбойжон ўртасидаги товар айланмаси сезиларли тарзда ўсмоқда
23:53 / 30.09.2024
Озарбойжонда ўзбекистонлик ҳарбийлар иштирокида «Маҳорат-2024» қўмондонлик-штаб ўқувлари бошланди
20:16 / 27.09.2024
Арманистон Боку билан тинчликка эришиш учун Конституциясини ўзгартиришга тайёр
09:50 / 20.09.2024