Жаҳон | 15:57 / 09.04.2018
14405
1 дақиқада ўқилади

Руҳоний: АҚШ ядро битимини бузадиган бўлса, бундан қаттиқ афсусланади

Фото: AP

Эрон президенти Ҳасан Руҳонийнинг маълум қилишича, агарда АҚШ Эрон атоми бўйича Қўшма кенг қамровли ҳаракатлар режасидан (ҚКҲР) чиқишга қарор қилса, жуда қаттиқ афсусланади. Бу ҳақда Press TV телеканали хабар бермоқда.

«Биз битим шартларини бузмаймиз, бироқ АҚШ билиши керакки, агарда улар битимни бузишса, бундан жуда қаттиқ афсусланади... Бизнинг жавоб улар кутгандан ҳам қатъий бўлади, ҳамда улар буни бир ҳафтанинг ичидаёқ кўришади», - дея маълум қилган Руҳоний.

Унинг сўзларига кўра, Эрон Америка томонининг иштирокисиз битим варианти ва бошқа имкониятларни кўриб чиққан.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид