Озарбойжондаги президентлик сайловларида овоз бериш бошланди
Озарбойжонда навбатдан ташқари президентлик сайловлари учун овоз бериш участкалари маҳаллий вақт билан соат 08:00да очилди. Соат 19:00га қадар давом этадиган овоз бериш жараёнида 5,3 млндан ортиқ сайловчи иштирок этиши мумкин. Улар 125та округдаги 5641та участкага боради.
Овоз бериш жараёни нафақат мамлакат ичида, балки республиканинг хориждаги дипломатик ваколатхоналарида ҳам ташкил этилади. Умуман олган, Озарбойжондан ташқарида 41та сайлов участкаси очилган.
Сайлов бюллетенларига саккиз номзод номи киритилган. Улар орасида амалдаги президент – 56 ёшли Илҳом Алиев, уни ўзи раҳбарлик қилувчи “Янги Озарбойжон” ҳукмрон партияси илгари сурди, ҳамда яна беш партия етакчиси: Араз Ализода (Озарбойжон Социал-демократик партияси); Гудрат Гасангулиев ("Озарбойжон Ягона Халқ фронти"); Фараж Гулиев ("Миллий уйғониш ҳаракати"); Ҳофиз Гажиев ("Замонавий Мусават") ва Сардор Мамедов (Озарбойжон демократик партияси), шунингдек, “Фронтистлар ташаббус гуруҳи” томонидан илгари сурилган Рази Нуруллаев ва мустақил номзод Зоҳид Оруж.
Мавзуга оид
12:51 / 03.10.2024
Ўзбекистон ва Озарбойжон ўртасидаги товар айланмаси сезиларли тарзда ўсмоқда
23:53 / 30.09.2024
Озарбойжонда ўзбекистонлик ҳарбийлар иштирокида «Маҳорат-2024» қўмондонлик-штаб ўқувлари бошланди
20:16 / 27.09.2024
Арманистон Боку билан тинчликка эришиш учун Конституциясини ўзгартиришга тайёр
09:50 / 20.09.2024