Жамият | 16:26 / 11.04.2018
8636
1 дақиқада ўқилади

Тошкент ҳайдовчилари 35 кунда 155 млн сўм жарима тўлади

Фото: KUN.UZ

Бу ҳақида Тошкент шаҳар ИИББ раҳбариятининг Учтепа тумани аҳоли билан бўлиб ўтган учрашувда маълум қилинди, деб ёзмоқда “Халқ сўзи”.

Қайд этиш лозимки, пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси 5 мартдан бошлаб “Мобиль мухбир” иловасини ишга туширди.

Мазкур сервис орқали 10 апрелга қадар фуқаролар томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилган тасвирлар туширилган 473та видеоролик юборилди. Уларнинг 273таси кўриб чиқилди ва ҳайдовчиларга умумий қиймати 155 миллион сўмлик жарима солинди. Қолган видеоматериаллар ўрганиляпти.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид