Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Канадада хоккей жамоаси иштирокида юз берган ЙТҲ қурбонлари сони ошди
Канаданинг Саскачеван провинциясида «Гумбольт Бронкос» хоккей жамоаси иштирокида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида қурбон бўлганлар сони 16 кишига етди.
CBC телеканали маълумотига кўра, жамоанинг 25 ёшли физиотерапевти Дайана Бронс олган жароҳатлари туфайли ҳаётдан кўз юмган. Шифокорлар икки марта ўтказилган жарроҳлик амалиётига қарамай, қизнинг ҳаётини сақлаб қола олишмади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Канадада «Гумбольдт Бронкос» хоккей жамоаси ва юк машинасининг тўқнашиб кетиши оқибатида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 14 нафар хоккейчи ҳалок бўлгани хабар қилинганди.