Жаҳон | 10:22 / 12.04.2018
23677
2 дақиқада ўқилади

Оқ уй Россиянинг Суриядаги кучларига зарба берилиши мумкинлигига изоҳ берди

Фото: РИА Новости / Алексей Агарышев

АҚШ Россиянинг Суриядаги кучларига зарба берилиши имкониятини истисно қилмаяпти. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Сара Сандерс матбуот анжуманда айтиб ўтди. 

“Бу барча вариантлар кўрилаётганини англатади”, деб жавоб қилган Сандерс АҚШ президентининг твиттерда Россияга билдирган таҳдидлари нимани англатиши ҳақидаги саволга.   

Сандерснинг маълум қилишича, АҚШ разведкаси Суриянинг Шарқий Гутасида кимёвий қурол қўлланишига “Дамашқ ва Москва алоқадорлигига” шубҳа қилишга имкон бермайдиган маълумотларни келтирган. 

Сандерснинг таъкидлашича, зарба берилиши “жавоб чораларидан бири бўлиб қолмоқда”, бироқ Трамп бундан ҳали воз кечиши мумкин. Оқ уй матбуот котибининг қўшимча қилишича, бу масала бўйича АҚШ ҳамкорлари ва иттифоқдошлари билан маслаҳатлашмоқда. 

11 апрелда Трамп твиттерда Россия Сурияга ракета зарбалари берилишига тайёр туришидан огоҳлантирганди. Унинг айтишича, Вашингтон қўллайдиган қурол “яхши, янги ва “ақлли” бўлади.

Аввалроқ Россия қуролли кучлари бош штаби раҳбари Валерий Герасимов агар АҚШнинг зарбаси бевосита россиялик ҳарбийларга таъсир қилса, Россия ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари АҚШ ракеталари ва уни ташувчи самолётларни уриб туширишидан огоҳлантирганди. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид