Жамият | 02:45 / 13.04.2018
24691
1 дақиқада ўқилади

Фарғонада оилавий жанжал фожиа билан тугади

Фарғона вилоятининг Риштон туманида фожиа юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Қайд этилишича, 11 апрель куни соат 3.40ларда, “Ёшлик” МФЙ 8-кўчада яшовчи, 1982 й.т. Д.С. маст ҳолда уйида оилавий жанжал оқибатида турмуш ўртоғи, 1990 й.т. Д.О.нинг бўйин, қорин ва кўкрак қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган. 

Натижада Д.О. касалхонага келтирилганида вафот этган. Д.С. эса қўлга олинган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид