Жаҳон | 20:38 / 13.04.2018
27446
2 дақиқада ўқилади

Суд Telegram’ни зудлик билан блоклаш кераклигининг сабабини тушунтирди

Фото: Depositphotos / ulyana_andreeva

Telegram мессенжерини Россия ҳудудида зудлик билан блоклаш керак, чунки ундан фойдаланиш “шахсий маълумотлар субъектлари конституцион ҳуқуқларининг сезиларли қоидабузарликлари”га олиб келиши мумкин. Бу ҳақда Москва суди қарорида айтилган.

Чиқарилган ҳукмда айтилишича, дастур “оммавий ва шахсий манфаатларга сезиларли зиён етказиши мумкин”, компаниянинг ўзи эса давлат идораларига ахборот тақдим қилиш бўйича “қонунда кўзда тутилган мажбуриятини бажариши лозим”.

Суднинг таъкидлашича, ҳимоя томони хабарларни расшифровка қилиш учун калитларни беришнинг техник нуқтаи назардан иложсизлигининг исботларини тақдим қилмаган.

Аввалроқ суд  Роскомнадзорнинг мессенжерни блоклаш арзномасини қондирган. Бу Telegram’нинг Федерал хавфсизлик хизматига шифровкалаш кодларини тақдим қилишдан бош тортиши билан боғланган.

Telegram ҳуқуқшунослари суд жараёнига келишмаган. Адвокатларнинг айтишича, жараёнга тайёрланиш вақтида судья “процессуал қоидабузарликлар”га йўл қўйган. Уларнинг айтишича, компанияга Роскомнадзорнинг арзномаси билан танишишга имкон берилмаган ва шу тариқа улар эътироз билдириш имкониятидан маҳрум этилганлар.

Мавзуга оид