15:43 / 14.04.2018
36455

Франция Сурияга ракета зарбаси видеосини эълон қилди

Франция Мудофаа вазирлиги Twitter’даги микроблогида Сурияга 14 апрелга ўтар тунда кўп нишонли фрегатлардан биридан берилган ракета зарбаси видеосини эълон қилди.

"Нишон – Сурия режими томонидан кимёвий қурол ишлаб чиқариш бўйича марказ", - дейилади ижтимоий тармоқдаги хабарда, унга видео ҳам қўшиб қўйилган.

Аввалроқ Франция президенти Эммануэль Макроннинг маъмурияти – Елисей саройи – Twitter’даги расмий саҳифасида Сурияга зарба бериш учун парвозга кўтарилган самолётлар тасвирланган видеони эълон қилганди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Франция президенти Эммануэль Макрон АҚШ, Британия ва Франция кучлари Суриядаги объектларга зарбалар бергач баёнот билан чиқди. «Мен Франция қуролли кучларига АҚШ ва Буюк Британия билан коалициядаги халқаро амалиёт давомида Сурия ҳудудига киришга буйруқ бердим. Бу Сурия режими кимёвий арсеналига қарши йўналтирилган ҳаракат», - дейилади Макроннинг баёнотида.

 

Top