Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мэй Сурияга зарбалар муваффақияти ҳақида маълум қилди
Фото: Reuters
Буюк Британия бош вазири Тереза Мэйнинг маълум қилишича, Сурияга берилган зарбалар муваффақиятига ишонади. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
«Авиазарбаларни тўлиқ баҳолаш ишлари давом этмоқда. Бизнинг ишончимиз комилки, улар муваффақиятли бўлган», - дея айтиб ўтди у матбуот анжумани давомида.
Мэйнинг таъкидлашича, зарбалар бериш ҳақидаги қарор Сурия ҳукумати кимёвий қуролни қўллаганидан сўнг қабул қилинди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй Британия қўшинларига Сурия ҳудудига аниқ зарбалар бериш ҳақида буйруқ бергани ҳақида маълум қилганди. Бу кимёвий қуролни йўқотиш мақсадида амалга оширилган.
«Гап фуқаролик урушига аралашув ҳақидаги кетаётгани йўқ. Гап режимни ўзгартириш ҳақида кетаётгани йўқ. Гап чекланган ва аниқ зарбалар ҳақида бормоқда, у минтақадаги кескинликни оширмайди», - дейилган баёнотда.
Мавзуга оид
10:17 / 13.02.2026
Буюк Британияда “Ўзбек маданияти элчиси” тайинланди
14:21 / 12.02.2026
PURL: Лондон Киев учун АҚШ қуролларига 150 млн фунт ажратади
15:29 / 10.02.2026
Британия “яширин флот” танкерларини кузатиш ва қўлга олиш режасини тайёрламоқда
12:06 / 10.02.2026