Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Роскомнадзор юзлаб онлайн-кинотеатрларни блоклади
Роскомнадзор турли ноқонуний рекламага эга бўлган 200та онлайн-кинотеатр ва торрент-трекерни блоклади. Бу ҳақда идора матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Роскомнадзор Россия ФНС талабига кўра, 250дан ортиқ қароқчилик онлайн-кинотеатрлари ва торрент-трекерларни Тақиқланган маълумот ягона реестрига киритди, уларда турли хизматлар ва букмекерлик идораларининг ноқонуний рекламаси бўлган. Натижада 200та интернет-ресурсга кириш алоқа операторлари томонидан чекланди, сабаби тақиқланган маълумот ўчириб юборилмади», - дейилади хабарда.
Идора маълумотларига кўра, яна 50та ресурс эгалари учун жавоб муддати ҳали ўз якунига етмади.
«Роскомнадзор томонидан ноқонуний рекламага эга қароқчилик ресурслари сони жуда кўплиги ҳақидаги маълумот фуқаролар ва ташкилотлардан «қайноқ линия» орқали олинди», - дея таъкидлаб ўтишган Роскомнадзордан.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Роскомнадзор энди Facebook’га «ёпишгани» хабар берилганди.
Мавзуга оид
21:45 / 24.02.2026
Павел Дуровга Россияда «терроризмга кўмаклашиш» бўйича жиноий иш очилди
16:45 / 10.02.2026
Россияда Telegram ишлашини «секинлаштириш» бошланди
15:27 / 17.01.2026
Роскомнадзор Telegram’ни қисман блокламоқда
14:21 / 13.01.2026