Жаҳон | 17:39 / 19.04.2018
9529
1 дақиқада ўқилади

Жанубий Корея президенти КХДР талабини қўллаб-қувватлади

Фото: John Sibley / Reuters

Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин КХДРнинг сулҳ тўғрисидаги аввалги битим ўрнига тинчлик бўйича келишувни имзолаш ҳақидаги эски таклифини қўллаб-қувватлади. У Сеулда пайшанба куни маҳаллий ОАВ раҳбарлари олдида чиқиш қилиб, шундай баёнот берган.

"65 йилдан бери давом этаётган сулҳ режимига якун ясаш керак ва урушни тўхтатиш тўғрисидаги декларация орқали тинч келишувни имзолашга қараб ҳаракатланиш лозим", - дея айтиб ўтди Мун Чжэ Ин.

Унинг нутқи матни Корея Республикаси президенти маъмурияти сайтида жойлаштирилди.

1950-1953 йиллардаги Корея урушидан сўнг КХДР ва АҚШ расман уруш ҳолатида бўлиб турибди, сабаби улар ўртасида фақат сулҳ тўғрисидаги келишув имзоланган. Пхеньяннинг тинчлик бўйича битим тузиш борасидаги барча уринишлари Вашингтон томонидан рад этиб келинган. АҚШ Жанубий Кореяда ўз қўшинларини сақлаб турибди, уларнинг сони ҳозир 28 минг кишидан ортиқ.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид