Хитойда «аждарсимон» қайиқлар тўқнашувидан сўнг 11 киши ҳалок бўлди
Хитойнинг жанубида жойлашган Гуангси-Жуанг автоном туманидаги Гуйлин округида жойлашган дарёда иккита «аждарсимон» қайиқларнинг тўқнашувидан сўнг 11 киши ҳалок бўлгани яна 6 нафар инсон бедарак йўқолганини хабар бермоқда округ ҳукумати.
Воқеа шанба куни маҳаллий вақт билан 13:40 да (Тошкент вақти билан 18:40 да) Ёз байрамига тайёргарлик доирасидаги мусобақаларга тайёргарлик кўриш чоғида икки қайиқ тўқнашиб, бошқарувини йўқотганидан сўнг содир бўлган. Одатда, бу байрамда аждаҳо боши ва қуйруғи шаклидаги қайиқлар сувдаги ёрқин томошаларда иштирок этади.
Тўқнашувдан сўнг 57 киши сувга ғарқ бўлган, 40 кишини қутқаришга улгуриб қолишган, улардан айримлари қирғоққача ўзлари сузиб келишган.
Жабрланганлардан беш нафари касалхонага ётқизилган, уларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилган. Айтилишича, сузиш машғулотлари ташкилотчилари бу ҳақида маҳаллий ҳуқуқ-тартибот органларини огоҳлантирмаган, ташкилотчилардан икки нафари ушланган.
Мавзуга оид
19:51 / 24.04.2023
Ўзбекистон экспортида Россия биринчи ўринга кўтарилди
15:51 / 24.04.2023
Ўзбекистон Хитойдан 2 млрд долларлик маҳсулотлар сотиб олди
13:48 / 23.04.2023
Хитойнинг Франциядаги элчиси Қрим статуси ва собиқ СССР давлатлари суверенитетини шубҳа остига олди
11:25 / 21.04.2023