15:08 / 23.04.2018
18448

Шавкат Мирзиёев Афғонистонга ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Кобул ва Пули-Хумри шаҳарларида содир этилган террорчилик ҳаракатлари оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Афғонистон Ислом Республикаси президенти Муҳаммад Ашраф Ғанига мактуб йўллаб, Афғонистон халқи, марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кобулдаги портлашда ҳалок бўлганлар сони 57 кишига етгани хабар берилганди. Таъкидланишича, портлаш туфайли яна тахминан 119 киши жабрланган. Ҳодиса 22 апрель куни эрталаб Кобулдаги сайловчиларни рўйхатга олиш учун марказ ёнида содир бўлди. Худкуш террорчи томонидан иккита портловчи қурилма ишга туширилган.

 

Top