Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп ва Путин Эрон бўйича музокараларни режалаштирмаяпти
Фото: Reuters
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, Россия ва АҚШ президенти Владимир Путин ҳамда Дональд Трамп Эрон ядровий келишуви бўйича мулоқот ўтказиши ҳозирча режалаштирилмаяпти. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар берган.
«Президент йўналиши бўйича, менга маълум бўлишича, ҳозирча йўқ. Қандайдир алоқалар ва мулоқотлар режалаштирилаётгани йўқ», - деди Песков АҚШ билан Эрон келишуви масалалари бўйича қандайдир алоқалар режалаштирилганига доир саволга жавоб берар экан.
Франция президенти Эммануэль Макрон 23 апрель куни АҚШга биринчи расмий ташрифи билан келади. Трамп билан музокараларда, кутилишича, Эрон ядровий келишуви асосий масалалардан бирига айланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон президенти Ҳасан Руҳоний миллий атом агентлигида, агарда АҚШ ядро келишувини тарк этадиган бўлса, «кутилган ва кутилмаган» реакция вариантлар бор экани ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
16:21
Пентагон Эрон билан урушдаги ихтилофлар туфайли Испанияни НАТОдан четлатишни муҳокама қилмоқда
09:10
Ризо Паҳлавий Берлинда ҳужумга учради
08:50
Трамп: Путин G20 саммитига келса, фойдали бўлади
19:53 / 23.04.2026