Жаҳон | 15:46 / 23.04.2018
5226
1 дақиқада ўқилади

Жанубий Корея президенти КХДРнинг ядро синовлари бўйича қарорига изоҳ берди

Фото: ТАСС /Сергей Бобылев

КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг ядровий синовларни тўхтатиш ҳақидаги қарори Корея ярим оролини ядро қуролидан бутунлай холи қилиш учун муҳим қадам саналади, дея маълум қилди Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

«Шимолий Кореяда ядровий музлатиш бўйича чора Корея ярим оролини бутунлай ядросизлантириш учун муҳим қарор саналади», - дея айтиб ўтди Мун Чжэ Ин.

У бу ҳақда Жанубий Корея маъмуриятидаги йиғилишда чиқиш қилиб билдириб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, 21 апрель куни Ким Чен Ин Пхеньян ядро ва ракета синовларини тўхтатаётгани, шунингдек ядровий синов майдончасини ёпаётгани ҳақида маълум қилди. Шундан сўнг Трамп ҳам Ким Чен Иннинг баёнотига муносабат билдирди.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид