Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кремль АҚШдан реал қадамларни кўрмаётгани ҳақида маълум қилди
Кремль айни дамда Вашингтон томонидан мамлакатлар ўртасидаги муносабатда кескинлик даражасини пасайтириши мумкин бўлган реал қадамларни кўрмаяпти. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА «Новости».
«Ҳозирда Вашингтон томонидан биз кўраётган реаллик, ишларнинг реал ҳолати ва реал қадамлар аксинча нарсадан далолат бермоқда, кимдир бу фикрга қарши чиқиши ҳам даргумон», - дея айтиб ўтди Песков Кремль мамлакатлар ўртасидаги кескинликни пасайтириш учун қандай салоҳият кўраётганига оид саволга жавоб қайтариб.
Унинг таъкидлашича, АҚШдан кўплаб қарама-қарши баёнотлар чиқмоқда. Шунинг учун, унинг сўзларига кўра, Вашингтоннинг санкцияларни енгиллаштириш бўйича режалари ҳақида хулоса чиқариш бир қадар мушкулдир.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ G7 Россияни беқарорлаштирувчи ҳаракатларда айблаб чиққанди.
Мавзуга оид
17:54
Миллий гвардия ва Пентагон икки йиллик ҳамкорлик режасини муҳокама қилди
14:37
АҚШ-Эрон музокарачилари Доҳага келяпти: Ҳўрмуз диққат марказида
08:39
Полша разведкаси: Россия маблағига намойишлар ташкил этган гуруҳ фош этилди
13:17 / 29.06.2026