Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Покистон АҚШ элчихонаси ҳарбий атташесига мамлакатни тарк этишни тақиқлади
Покистон ҳукумати АҚШ элчихонасининг ҳарбий-ҳаво атташеси номини мамлакатни тарк этиш тақиқланган шахслар рўйхатига киритди. У бир кишининг ўлими ва яна бир кишининг оғир жароҳат олишига сабаб бўлган ЙТҲда айбланмоқда. Geo TV телеканали шу ҳақида хабар берди.
Манбага кўра, ҳукумат қарорини Исломобод Олий судига мамлакат бош прокурори ўринбосари Ража Холид Маҳмуд етказган. У судда мазкур иш юзасидан иштирок этар экан, айни дамда атташе дипломатик иммунитет мавжудлиги сабаб қўлга олиниши мумкин эмаслигини таъкидлади. Шундай бўлса-да, у дипломатга нисбатан тергов иши охирига етказилиши имконини истисно қилмади.
"Агар АҚШ дипломатик иммунитетни қайтариб олса, иш судга ошиши мумкин", - дея изоҳ беради Покистон бош прокурори ўринбосари.
7 апрель куни дипломат жойлашган автомобиль Исломобод атрофида ҳаракатланаётган мотоциклга бориб урилган. ЙТҲ натижасида мотоцикл ҳайдовчиси Атик Баиг воқеа жойининг ўзидаёқ ҳалок бўлган, унинг қариндоши эса оғир аҳволда шифохонага етказилган.
Тергов комиссияси хулосасига кўра, ЙТҲга автомобиль ҳайдовчиси томонидан йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши сабаб бўлган - дипломат светофорнинг қизил чироғи ёниб турганда йўлни кесиб ўтишга уринган. ЙТҲдан сўнг у воқеа жойидан яширинишга ҳаракат қилган, бироқ биринчи назорат постининг ўзидаёқ тўхтатилган. Ҳарбий атташе дипломатик иммунитет мавжудлиги сабаб ҳибсга олинмаган, бироқ бир неча кундан кейин АҚШнинг Покистондаги элчиси бу мамлакат ТИВ томонидан чақиртирилган ва унга "кучли норозилик" билдирилган.
Мавзуга оид
21:46 / 25.06.2026
Саида Мирзиёева АҚШ савдо вакили Жеймисон Грир билан учрашди
21:30 / 25.06.2026
Ўлимга тик боққан одам – вулқон лаваси остида қолган фотограф
21:07 / 25.06.2026
Президент АҚШ Савдо вакили билан ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди
13:57 / 25.06.2026