Жаҳон | 12:52 / 26.04.2018
8068
2 дақиқада ўқилади

Жанубий Корея ва КХДР етакчилари биргаликда дарахт экадилар

Фото: Reuters

Жанубий Корея президентлик маъмурияти раҳбари Лим Чжон Сокнинг маълум қилишича, КХДР етакчиси Ким Чен Ин ва Корея Республикаси президенти Мун Чжэ Ин Корея ярим оролини ажратиб турувчи ҳарбий-демаркацион чизиқда дарахт экади. Бу ҳақда «Рёнхап» агентлиги хабар бермоқда.

Президент маъмурияти раҳбари бундай ўзига хос рамзий маросим ҳақида олий даражадаги учрашув матбуот марказида ташкил этилган анжуман давомида айтиб ўтди.

Хабар қилинишича, давлат раҳбарлари саммитдан сўнг, уч йиллик Корея уруши тугаган пайт – 1953 йилда ўсишни бошлаган қарағайни экишади. Дарахт ёнида «Тинчлик ва фаровонликнинг экилиши» ёзувли тош ўрнатилади. Дарахт учун тупроқ Жанубий Кореянинг Чеджудо оролидаги Халласан тоғидан ва КХДРнинг Хитой билан чегарасидаги Пэктусан вулқонидан олиб келинади.

Шунингдек таъкидланишича, Ким Чен Ин дарахтга Сеул орқали оқиб ўтувчи Ханган дарёсидан, Мун Чжэ Ин эса – Шимолий Корея ҳудудидан ўтувчи Тэдонган дарёсидан олинган сувни қуяди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ КХДР ва Жанубий Корея етакчилари қачон учрашиши маълум бўлганди.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид