Жаҳон | 08:43 / 28.04.2018
7350
2 дақиқада ўқилади

Исроил Ғазо секторига авиазарба берди

Фото: Reuters /Nir Elias

Исроил ҳарбий авиацияси ҲАМАСнинг Ғазо секторидаги олтита ҳарбий-денгиз объектига зарба берди. Бу фаластинликлар бир гуруҳи чегара орқали кириб ўтишга уринганидан сўнг содир бўлди, деб хабар қилинган Исроил армиясининг твиттердаги саҳифасида.

«Бизнинг кучлар Ғазо секторида ҲАМАС ҳарбий-денгиз кучларига тегишли бўлган олтита террорчилик объектига ҳужум қилди. Ҳужум Исроил ҳудудига кириб олиш бўйича кенг кўламли уринишга жавобан юз берган», - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОАВ Исроил Суриядаги базага ҳужум қилгани ҳақида хабар берганди. Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Сурияга сўнгги ҳафталар ичида иккинчи марта ҳужум уюштирганди. Аввалроқ, Исроилга тегишли иккита F-15 қирувчиси Тифор аэродромига саккизта ракета билан зарба берган эди. Сурия расмий ОАВ хабарига кўра, Сурия ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Хомс шаҳри яқинида ракеталарни уриб туширган. Суриялик ҳарбийлар 10та ракетани тутиб олган, улар Шайрот аэродромига қараб учирилган бўлган. 

 

Мавзуга оид