Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Помпео: АҚШ Эрон билан ядро келишувидан чиқиши мумкин
АҚШ янги давлат котиби Майк Помпеонинг маълум қилишича, Эрон билан ядровий дастур бўйича келишув камчиликлари бартараф этилмаса, Вашингтон ундан чиқиб кетади. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
«Қўшма кенг кўламли ҳаракатлар режасига келадиган бўлсак, бугунги кунда бу мавзу муҳокама қилинди. Менинг фикримча, у Яқин Шарққа ташрифи давомида ҳам муҳокамалар мавзусига айланади. Ҳеч қандай қарор қабул қилинмади, шунинг учун жамоа ишламоқда, ҳамда ишончим комилки, бизда президент гапирган нарсани таъминлаб бериш учун ҳали кўплаб мунозаралар бўлади», - дея айтиб ўтди Помпео Брюсселда НАТО давлатлари вазирлари билан учрашувдан сўнг.
Унинг шунингдек таъкидлашича, «АҚШ президенти Дональд Трамп камчиликлар жиддий тўғирланмаса, битим хатолари тузатилмаса, ундан чиқиб кетади».
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Макрон Трамп Эрон билан ядро келишуви бўйича қандай позицияда эканига аниқлик киритганди.
Мавзуга оид
08:55 / 29.06.2026
АҚШ ва Эрон яна ўзаро ҳужумларни тўхтатишга келишди
13:06 / 28.06.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида яна зарбалар алмашинуви бўлиб ўтди
20:23 / 27.06.2026
“Америкаликлар тузоққа тушди” — Эрон элчиси
11:40 / 27.06.2026