Лондонда Литвиненконинг заҳарланиши ҳақида ҳикоя қилувчи пьеса қўйилади

Фото: Reuters
Лондондаги Old Vic театри саҳнасида махсус пьеса премьераси бўлиб ўтади, унга Буюк Британия ФХХ собиқ подполковниги Александр Литвиненконинг заҳарланиши ҳақида ҳикоя қилинувчи китоб асос қилиб олинди. Бу ҳақда The Guardian хабар бермоқда.
Хабарга кўра, The Guardian собиқ мухбири Люк Ҳардингнинг «Жуда қиммат заҳар» китобининг саҳнага мослаштирилишини британиялик драматург ва сценарийнавис Лдюси Пеббл тайёрлаб беради. Нашр маълумотларига кўра, пьеса китоб каби номга эга бўлади, унинг премьераси ҳақида эса келаси ҳафта расман эълон қилинади.
«Люснинг китобини ўқиш вақтида менда шундай ғалати туйғу пайдо бўлдики, мен бу воқеа бўйича театр ишини аниқ қилишим ҳақидаги хулосага келдим. Сабаби у бизнинг вақтда рўй берган ҳодисага жуда ўхшаш», - дея айтиб ўтди Пеббл.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Бош прокуратураси Литвиненконинг ўлимида Березовский манфаатдор бўлгани ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид

13:26 / 13.03.2025
Лондон россиялик дипломат ва дипломатнинг рафиқасини чиқариб юборяпти

10:42 / 03.03.2025
Туск: Лондонда Украина учун хавфсизлик кафолатлари муҳокама қилинмади

09:42 / 03.03.2025
Зеленский: Лондонда Украина хавфсизлик кафолатларини муҳокама қилдим

08:26 / 03.03.2025