Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент-Чиноз йўлига яна битта фоторадар ўрнатилади
Халқаро аҳамиятга эга М39 “Олмаота-Бишкек-Тошкент-Шаҳрисабз-Термиз” автомобиль йўлининг 838-839 километри оралиғида автомобиллар тезлигини фото ва видео қайд этиш ускуналари ўрнатилади. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати KUN.UZ’га маълум қилди.
Хабар қилинишича, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатининг сўрови, маҳалла фаоллари ва фуқароларнинг мурожаатларидан келиб чиққан ҳолда ушбу ҳудуд бориб ўрганилган. Шу ҳудудда яшовчи фуқаролар ва мактаб ўқувчилари йўлнинг қатнов қисмидан ўтишга қийналаётгани, ушбу мактабда 400га яқин ўқитувчи ва ўқувчилар борлиги, ўқитувчилар ҳамда ўқувчиларнинг 80-85% мактабга бориб келиши учун йўлнинг қатнов қисмини кесиб ўтиши аниқланган. Автомобиллар белгиланган тезлик меъёридан ортиқ ҳаракатланаётгани маълум бўлган.
Шу муносабат билан мазкур ҳудудга автоматлаштирилган фото ва видео қайд қилувчи техник воситани ўрнатиш лозим деб топилиб, бугунги кунда қурилиш ва монтаж ишлари олиб борилмоқда. Маълумки, ушбу автомобиль йўлининг учта аҳоли яшаш ҳудудига янги намунадаги махсус техник воситалари ўрнатилган эди. Ушбу тизим йўл ҳаракати хавфсизлигини замонавий технологиялар ёрдамида назорат қилиш, қоидабузарликларни автоматик тарзда аниқлаш, қайд этиш ҳамда профилактика қилиш ишлари самарадорлигини оширади.
Йўл ҳаракати қоидасини бузган ҳайдовчиларни аниқлашга мўлжалланган, автоматлаштирилган фото ва видео қайд қилувчи техника воситалари Тошкент вилоятининг бошқа асосий йўллари ҳамда шаҳар ва туманларида босқичма-босқич ўрнатилиши режалаштирилган, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026