Жаҳон | 16:02 / 02.05.2018
3575
1 дақиқада ўқилади

Макрон: Трамп Эрон билан ядро келишуви бўйича қандай қарорга келишини билмайман

Фото: Kevin Lamarque/Reuters

Франция президенти Эммануэль Макроннинг маълум қилишича, АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан ядро келишуви бўйича қандай қарорни қабул қилишини билмайди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

«Мен АҚШ президенти 12 май куни ғарб мамлакатлари Эрон билан ядро келишувини узайтирадиган кунда] қандай қарорга келишини билмайман», - дея айтиб ўтди Макрон Франция бош вазири билан учрашувдан сўнг.

Шунингдек, Франция раҳбари Парижда 1 май куни намойишлар ўтказган анархистлар хатти-ҳаракатини қоралади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ МРБ собиқ директори АҚШ Эронда ҳарбий ядровий дастур тўхтатилганини 10 йил аввал билгани ҳақида маълум қилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид