Фан-техника | 22:51 / 06.05.2018
10923
2 дақиқада ўқилади

Сув тозаловчи янги материал ихтиро қилинди

Хитойлик олимлар сувдан тузни ажратиш имконини берувчи, шунингдек бошқа фойдали функцияларга эга янги мембрана материал ишлаб чиқишга муваффақ бўлишди. "Синхуа" агентлигининг хабар беришича, Чжэцзян университети профессори Чжан Лин раҳбарлиги остида шунга доир тадқиқотлар ўтказилди. 

Сув янги материалдан сув тозалаш учун қўлланилувчи  анъанавий муқобилларга нисбатан деярли тўрт баравар тезроқ ўтади. Чжан Линнинг сўзларига кўра, ихтиродан уй шароитларидаги сув тозалаш тизимларида, оқава сувлар ва денгиз сувларини тузсизлантиришда  фойдаланиш мумкин. Мазкур лойиҳа тижорий мақсадларда татбиқ қилиш босқичига ўтишга тайёр. 

Сўнгги йилларда Хитой инновациялар тарғиботи, янги технологиялар ривожи ва ихтироларга катта эътибор қаратмоқда. Давлат бу мақсадлар учун катта маблағлар ажратмоқда. ХХР давлат статистика бошқармаси расмий маълумотларга кўра, Хитойнинг 2017 йилдаги илмий-тадқиқот ва тажриба-конструктив ишларга умумий сармоялари 1,75 триллион юан (280 миллиард доллар)га етди, бу 2016 йилги кўрсаткичга қараганда 11,6 фоизга юқоридир. 

Ўн учинчи беш йиллик (2016-2020 йиллар) тараққиёт режасига мувофиқ, Хитой 2020 йилга бориб умумий харажатларни аҳоли жон бошига 500 минг юан (79,3 минг доллар)га етказмоқчи. 2014 йилда бу кўрсаткич 370 минг юан (58,7 минг доллар)ни ташкил қилган. 2015 йил охирида бутун Хитой бўйлаб 5,3 миллион киши илмий ишланмалар соҳасида банд бўлган. 

Мавзуга оид